10:15 | 14.06.24

                       

Ўзбекистонлик спортчилар «Ginnes» рекордлар китобига киритилди

Ўзбекистонлик спортчилар «Ginnes» рекордлар китобига киритилди. Улар 13 тонналик самолётни тортган.

Тошкент аэропортида маҳаллий спортчилар Ўзбекистонда биринчи «Гиннес» спорт рекордини ўрнатишди. Бу хакда Uzbekistan airports ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Uzbekistan airports
Фото: Uzbekistan airports

Маълум бўлишича, 2024 йил 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчилар 13 тонналик самолётни тортишди. Бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган мутлақ рекордга айланди.

Фото: Uzbekistan airports

Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним иштирокида Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13500 кг бўлган «Silk Avia» авиакомпаниясининг АТР 72-600 самолётини 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб боришга эришди.

Фото: Uzbekistan airports

Қайд этилишича, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилди. «Guinness World Records»нинг томонидан самолётни 60 сония ичида тортиб бориш эди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижаларни кўрсатишди, бироқ 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхши натижа бўлди.

Фото: Uzbekistan airports

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: