13:13 | 04.09.24
Паралимпия 2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг медаллари 14 тага етди.
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпиада ўйинларининг 7-кунидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонлик футболчилар мусобақа бошланганидан бери жами 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.
Хитой делегацияси муддатидан аввал умумжамоа ҳисобида 1-ўринни кафолатлади. Хитойликлар етти кун ичида 53 та олтин, 40 та кумуш ва 22 та бронза, жами 115 та медаль жамғарди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси британиялик параспортчилар ҳисобланади. Инглизлар шу вақтга қадар 30 та олтин, 18 та кумуш ва 13 та бронза, жами 61 та медаль жамғаришга улгурди. Кучли учликка 53 та медаль билан Америка вакиллари якун ясаб берди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: