22:25 | 14.08.24
Ўзбекистонликлар Германия ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик маош 25 млн сўмдан бошланади.
Ўзбекистон фуқаролари Германияга электрик ва пайвандчи лавозимига, маоши 25 млн сўмдан бошланадиган ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёш чегараси 18-40. Агар фуқаролар электрик ва пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки олий ўқув юрти дипломлари ва камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлса ҳамда Немис тилини B1 даражада билишса, улар ишга қабул қилинади.
Иш томонидан чипта харажатлари қоплаб берилади. Иш вақти ҳафтасига 40 соат.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: