20:50 | 20.08.24

                       

Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинди. Иш ҳақи дастлабки 3 ойда 1000 евродан.

Латвияга юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш механиги ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соҳ юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш механиги. Иш ҳақи дастлабки 3 ойда 1000 евродан бўлади.

Номзодлар учун талаблар:

  • 25 – 40 ёш;
  •  рус ёки инглиз тилини билиш;
  •  соҳа бўйича камида 2 йиллик тажриба;
  •  оғир юк ташувчи автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўлланмалардан фойдаланиш;
  •  юк автомобиль қисмлари ва кузови билан ишлаш;
  • оғир юк ташувчи автомобиль диагностика ускуналаридан фойдаланиш;
  • Иш берувчи ҳисобидан:
  •  суғурта;
  •  ҳужжатлар ва иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш.

Фуқаро ҳисобидан:

  • Агентлик хизматлари, ўқитиш ва кўниктириш;
  • виза учун тўлов;
  • авиачипта;
  • овқатланиш;
  • яшаш жойи ижараси.

Рўйхатдан ўтиш (23 август соат 18:00 гача)

Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 17), 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: