15:07 | 13.08.24

                       

Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинди. Ойлик маош 80 минг рублдан бошланади.

Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг «Rusal Komplektatsiya» корхонасига ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, иш тури алюмин қуювчи. Ойлик маош 80 минг рублдан бошланади (барча солиқлар ушлангандан кейин).

Номзодлар учун талаблар:

  • 20-45 ёш;
  • рус тилини билиш;
  • судланмаган;
  • хорижга чиқиш тақиқланмаган;
  • соғлом.

Иш берувчи ҳисобидан авиачипта, бир маҳал овқат, ётоқхона ва транспорт қопланади.

Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: