12:30 | 16.08.24

                       

Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинди. Иш ҳақи 80 минг рублни ташкил қилади.

Фуқаролар Россиянинг «Ozon Komyuniti» корхонасига ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, иш тури омборхона ишлари. Иш ҳақи эса 80 минг рубль.

Номзодлар учун талаблар:

  • 18-55 ёш;
  • рус тилини билиш;
  • судланмаган;
  • хорижга чиқиш тақиқланмаган;
  • соғлом.

Иш берувчи ҳисобидан:

  • авиачипта;
  • бир маҳал овқат;
  • ётоқхона;
  • транспорт.

Рўйхатдан ўтиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: