8:18 | 20.06.24
Ўзбекистонликлар Россияга киришда қийинчиликларга учрамоқда. Элчихона Россия Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилди.
Республикадагилар Россияга киришда турли қийинчиликларга учрагани юзасидан тегишлари маъсулларга сўров юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасига Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги Шереметьево халқаро аэропорти орқали транзит қилишда ва узоқ текширувларда қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида хабар беришлари кўпайган.
Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборди. Шу билан бирга, элчихонанинг консуллик бўлими Шереметьево аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: