20:12 | 11.07.24

                       

Ўзбекистонликлар Сербияга ишга таклиф қилинмоқда

Йигирма ёшдан эллик ёшгача бўлган ўзбекистонликлар юқори маош эвазига Сербияга ишга таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари Сербияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси хабар берди.

Унга кўра, фуқаролар Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга таклиф қилинмоқда. Иш ҳақи 688 евродан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин). Шунингдек:

  • ёш чегараси 20-50 ёш;
  • кафолатланган ойлик иш соати — 200 соат;
  • бепул яшаш жойи;
  • бепул 3 маҳал овқат;
  • тиббий суғурта;
  • шартнома якунлангандан сўнг 150 евро бонус.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  • рус ёки инглиз тилини билиш;
  • жисмонан соғлом бўлиш;
  • агентлик тўлови (5 БҲМ) ва авиачипта.

Шартнома муддати 2024 йил 10 августдан 10 декабргача.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: