8:43 | 14.08.24
⚡️Ўзбекистонликлар Telegram’да тарқалаётган вирусдан тезкор огоҳлантирилди.
Телеграмда номаълум аккаунтдан сизга қандайдир ҳавола ёки илова юбориши мумкин, деб хабар берди Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ушбу дастурни ўрнатсангиз банк картангиздаги пул маблағлари ечиб олинади ва контактларингизга ушбу хабар тарқала бошлайди.
«Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: