7:39 | 06.07.24

                       

Ўзбекистонликлар туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга боргани очиқланди

Ўзбекистонликлар 5 ойда туристик мақсадда энг кўп қайси давлатга боргани очиқланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 569,2 минг нафарга кўпайган.

2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 миллион нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган.

2024 йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

  • Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;
  • Тожикистон – 449,8 минг нафар;
  • Қозоғистон – 322,5 минг нафар;
  • Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;
  • Россия – 86,5 минг нафар;
  • Туркия – 63,9 минг нафар;
  • БАА – 55,7 минг нафар;
  • Қувайт – 16,5 минг нафар;
  • Миср – 13,5 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: