17:19 | 16.08.24
Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 2024 йилнинг 18-19 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев огоҳлантирди.
Хабарга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин:
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: