8:18 | 05.08.24
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида заргарлик марказлари ташкил этилади. Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинган.
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш янада ривожлантирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, 23 июль Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра 2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказлари ташкил этилади.
Шунингдек, заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади.
2025 йил якунигача қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари 1 миллиард АҚШ долларига ва экспорт кўрсаткичи 100 миллион АҚШ долларига етказилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 январгача заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чоралари кўрилади.
Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган заргарлик марказларидаги ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: