Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Баъзи жойларда эса шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 29–30 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 30 апрелда баъзи жойларда 18-23 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 30 апрелда баъзи жойларда 18-23 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 29 апрелда 30-35 даража иссиқ, 30 апрелда 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 26-31 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.