21:18 | 10.07.24

                       

Ўзбекистоннинг иккита туманида «валютчик»лар ушланди

Ўзбекистоннинг иккита туманида «валютчик»лар ушланди. Уларнинг биридан 90,5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Яшнобод ва Қўшкўпир туманларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Висол» кўчасидаги хонадонида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ж.Х.га жами 5 150 АҚШ долларини 65 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан ёнидан 90,5 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Р. фуқаро Э.Қ.га жами 3 500 АҚШ долларини 43,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: