21:18 | 24.06.24

                       

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати очиқланди

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати очиқланди. Республикада 5 ойда 395 364 та кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинган.

Статистика агентлиги матбуот хизмати Ўзбекистонинг сўнгги 5 ойдаги иқтисодий ҳолатини маълум қилди.

Қайд қилинишича, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонинг иқтисодий ҳолати рақамларда:

  • саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 108,4 фоиз;
  • қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 107,2 фоиз;
  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 108,7 фоиз;
  •  бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 113 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 103 фоиз;
  • экспортнинг ўсиш суръати – 101,9 фоиз;
  • импортнинг ўсиш суръати – 103,7 фоиз;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони – 463 833 та;
  • фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) сони – 395 364 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: