Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси 20 ёшли ўзбекистонлик қизни фоҳишаликдан қутқарди
Истанбулдаги бош консулхона 20 ёшли ўзбекистонлик қизни фоҳишаликка мажбурлашдан қутқариб, уни Ўзбекистонга қайтарди.
Тафсилотлар
- Ўзбекистон фуқароси Ф.Ҳ. бош консулхонага мурожаат қилиб, холасининг қизи А.М. уни Туркияга меҳмонхонада фаррош бўлиб ишлаш баҳонасида таклиф қилганини маълум қилди.
- Қиз Туркияга етиб боргач, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган. Унинг қариндоши паспортини тортиб олиб, таҳдид қилиб, уни бўйсундиришга уринган.
- Жабрланувчи тутқунликда ушлаб турганлар чиқиб кетган пайтда консулхонага қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.
Қутқарув операцияси
- Консулхона ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, Ф.Ҳ.ни Измирдан Истанбулга олиб келишда ёрдам беришган. Қиз аэропортда кутиб олиниб, хавфсиз жойга жойлаштирилган.
- Қизни қутқариш ва жойлаштириш жараёни Туркиядаги «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик» ҳамда «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Жиноятчиларни жазолаш
- Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари одам савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни қўлга олди. Тергов ишлари давом этмоқда.
- 15 ноябрь куни жабрланувчи қиз жамоат ташкилотлари кўмагида Ўзбекистонга қайтарилган.