11:15 | 23.03.24

                       

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Crocus City Hall савдо марказида рўй берган портлаш бўйича баёнот берди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Crocus City Hall савдо марказида рўй берган портлаш бўйича баёнот берди. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Crocus City Hall савдо марказида рўй берган портлаш ва отишма оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани юзасидан баёнот берди.

Элчихона тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини таъкидлаган. Қайд этилишича, элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди, ҳозирда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

«Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Фуқаролардан зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг Call марказига (+7 499 238-36-20; +7−499 230−00−76) қўнғироқ қилиш сўралди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: