8:31 | 12.02.24

                       

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси фаолиятини бошлади

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Хўжаев Қатар пойтахтига етиб борди. У бунга қадар ТИВнинг Иқтисодий департаменти директори эди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Хўжаев Қатар пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Келтирилишича, Дохага тайинланишидан олдин у ТИВнинг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 43 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (ПҳД) илмий даражасига эга.

ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ню-Ёрк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.

2018 йилдан эътиборан Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори бўлиб фаолият олиб борган. Ашраф Хўжаев Ўзбекистоннинг Дохада бўлган биринчи элчисидир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: