13:30 | 21.06.24

                       

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 фоизга ошган

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 27 миллиард долларга етди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,7 млрд АҚШ долларига етган.

Маълум қилинишича, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 769,5 млн АҚШ долларига ёки 3 фоизга ошган.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: