10:11 | 08.03.24

                       

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия пойтахтига ейиб борди. У бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар берди «Дунё».

Таъкидланишича, Ойбек Шахавдинов Будапештга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

46 ёшли дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган. 2004 йилдан буён ТИВ тизимида. фаолият юритган. Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ҳам ишлаган.

Инглиз, рус ва француз тилларини мукаммал билади. Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: