10:40 | 07.08.24
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми амалдаги 90,9 млрд доллардан 101,6 млрд долларга етди.
Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 100 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Статистика агентлиги томонидан норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш амалга оширилган. Ундаги натижаларга кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинган ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етган.
Ушбу баҳолашлар ўтказилган танланма статистика кузатувлари натижалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида амалга оширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: