7:39 | 19.06.24

                       

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди. У 25 йил Сеулдаги дипломатик ваколатхонани бошқарган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишичи, Виталий Василевич Фен атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган.

Шунингдек, Виталий Василевич Фен «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати», шунингдек, Жанубий Кореянинг «Гвангхва» орденлари билан тақдирланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: