17:30 | 04.11.24

                       

«Ўзгидромет» шошилинч об-ҳаво маълумоти эълон қилди

«Ўзгидромет» 5 ноябрдан ҳаво совуши, айрим ҳудудларда сув тошқини бўлишини прогноз қилиб, тезкор хабар эълон қилди. ФВВ бунинг ортидан аҳолига мурожаат билан чиқди.

«Ўзгидромет» 5 ноябрдан ҳаво совушини прогноз қилиб, тезкор хабар эълон қилди.

Таъкидланишича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистонҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуққачани, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. 5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзагакелиши мумкин. Республика бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: