15:03 | 16.03.23 1029

«Ўзим ва жамоада руҳий синиш бўлишидан жуда қўрққанман» — Mitti.me

Улуғбек Шодибеков дўсти Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг илк бор интервю бериб, жамоанинг тақдири нима бўлишини айтди

Улуғбек Шодибеков дўсти Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг илк бор берган интервюсида жамоанинг тақдири нима бўлиши ҳақида гапирди. Улуғбекка кўра, у ўзида ва жамоада руҳий синиш бўлишидан жуда қўрққанини айтган.

«Фарҳод биз жамоа йиғмадик, йиғилиб қолдик, деган гапни кўп айтарди. Биз ҳақиқатда жамоа йиғмаганмиз. Юрагида ўти бор болалар йиғилиб-йиғилиб, жамоа бўлиб қолганмиз. Энди Фарҳоднинг орзуларини амалга ошириш ва қўлимиздан яна нималар келишини кўрсатиш учун ҳам фаолиятимизни тўхтатмаймиз. Бундан буёғига янаям кўпроқ ҳаракат қиламиз. Мен ўзимда ва жамоада руҳий синиш бўлиб қолишдан қўрқаётгандим. Лекин орадан кўп ўтмай йиғилдик ва кейинги қиладиган ишимизни режалаштирдик».

Улуғбекнинг айтишича, жамоа вайнлар олишни бошлаган. У яқинда янги видео Instagram саҳифасига жойланиши ва унда Фарҳод ҳам бордай қилиб кўрсатилганини айтган.

Жамоа 13 март куни беш йигит беш томонга қараб кетган видеони эълон қилган эди. Ўшанда тармоқларда бу ҳолат жамоа тарқалганини англатиши мумкин дея изоҳланганди.

Маълумот учун, MittiVine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли вайнер Фарҳод Маннопов бассейнда бошидан ва бурнидан жароҳат олиб, операция қилинган. Аммо операциядан сўнг комага тушиб, ўзига келмай 5 мартга ўтар кечаси вафот этган. Бош прокуратура томонидан блогернинг вафоти юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 384
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 753
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1099
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 862
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951