11:40 | 14.10.23 1206

Қозоғистон Россиядан Марказий Осиёга ёғоч транзитини тўхтатиб қўйди

Россия ёғоч экспортининг 74 фоиз улуши Ўзбекистон ва Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Россия ёғоч маҳсулотларининг Қозоғистон орқали Марказий Осиёга экспорти тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россияга қарши халқаро санкцияларга амал қилишини эълон қилганидан сўнг сентябр ойининг бошидан ушбу мамлакат орқали Россия панелли маҳсулотларини экспорт қилиш тўхтатиб қўйилган. Маълумотларга кўра, Россиянинг мебел ва ёғочни қайта ишлаш корхоналари уюшмаси ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг 40 фоизини айнан Қозоғистон орқали экспорт қилиб келган. Аммо энди Қозоғистоннинг Россия маҳсулотлари учун транзит йўлларни ёпиши фонида ёғоч саноати корхоналари октябр ойининг охирига қадар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиши мумкин.

Бу эса Россия Шимоли-ғарбий федерал округидаги корхоналарга жиддий таъсир ўтказиши кутилмоқда. Чунки ушбу корхоналар аввал Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулот етказиб берган бўлса, Украина урушидан кейин Россияга қарши қўйилган санкциялар сабаб Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик қила бошлаганди. Қозоғистондан транзитнинг тўхтатилиши Россия корхоналарини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон бозорларига киришдан маҳрум қилади.

Маълумот учун, Россия ёғоч экспортининг тўртдан уч қисми (74 фоиз) Ўзбекистон ва Хитой ҳиссасига тўғри келади. 2022 йилда эса ушбу икки мамлакатларнинг Россия экспортидаги улуши 56 фоизни ташкил этган ва экспорт ҳажми бир йил ичида 18 фоизга ўсган. 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Россиядан ёғоч сотиб олишни 57 минг куб/метр ёки 13 фоизга оширган бўлиб, унинг Россия ёғоч экспортидаги улуши 11 фоизга ошган ва 479 минг куб/метрга етган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 106
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 415
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1424
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1142