15:42 | 26.09.23 927

Қозоғистонда энергетик ичимликлар савдосига чекловлар қўйилади

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири 21 ёшгача бўлган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқловчи қонун лойиҳаси муҳокамада эканини маълум қилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Азҳар Гиният Қозоғистонда 21 ёшгача бўлган шахсларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри.

Бугун «Халқ саломатлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида, парламент депутатлар ташаббуси билан 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқмоқда», — дейди Азҳар Гиният ҳукумат брифингида.

Унинг таъкидлашича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорни қўллаб-қувватлаган.

Қонун лойиҳаси ёшлар ва болаларнинг энергетик ичимликлар истеъмол қилиб, ўз соғлиғига зарар етказаётгани билан изоҳланди. Вазир ҳозирда муҳокама кетаётгани, яқин кунларда лойиҳа Сенатга юборилишини айтган.

Ҳозирда Қозоғистонда энергетик ичимликларни истеъмол қилиш тақиқланмаган, бироқ 18 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмайди. Божхона иттифоқининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Техник регламенти тоник (энергетик) ичимликлардаги кофеин, тоник моддалар манбалари, шунингдек, тоник таъсирга эга доривор ўсимликлар ва уларнинг экстрактлари учун рухсат этилган максимал стандартларни белгилайди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968