20:03 | 05.11.23 491

Қозоғистонда илк бор маҳаллий ҳокимликларга сайлов бошланди

Унда республиканинг 45 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари сайланади.

Бугун, 5 ноябр куни Қозоғистонда илк бор 45 нафар туман ва вилоят шаҳарлари ҳокимларини сайлаш учун сайлов жараёни бошланди. Бу ҳақда Kazinform ахборот агентлиги хабар берди.

Унга кўра, туман, вилоят аҳамиятидаги шаҳар ҳокими сайлови тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказиладиган кундан камида 50 кун олдин масъулат қарори билан белгиланган.

Шунингдек, сайловга қадар уни пилот режимида ўтказиш учун 17 та вилоят масъуллари томонидан 42 та туман ва 3 та вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар рўйхати тасдиқланган. Номзодларни рўйхатга олиш сайлов комиссиясига барча зарур ҳужжатлар келиб тушганидан сўнг бошланиб, сайлов кунига 25 кун қолганда маҳаллий вақт билан соат 18:00да якунланган.

Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан туманлар ва вилоят аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимлигига 164 нафар номзод рўйхатга олинган. Улардан 69 нафари сиёсий партиялар томонидан, 95 нафари эса ўзлари томонидан кўрсатилган. Рўйхатга олинган номзодларнинг 20,73 фоизи иқтисодчи, 19,51 фоизи ҳуқуқшунос, 16,46 фоизи ўқитувчи, 12,2 фоизи муҳандис, 11,59 фоизи қишлоқ хўжалиги мутахассислари, 19,51 фоизи бошқа касблар вакилларидир.

Маълумот учун, Қозоғистонда сайловолди ташвиқоти «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонун билан тартибга солинади. Бошқа номзодларга нисбатан овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг энг кўп овозини олган номзод сайланган шаҳар ҳокими ҳисобланади. Рўйхатга олинган номзодларнинг ўртача ёши – 46,4 ёшни ташкил этади. Манғистау вилоятининг Бейнеу туманидаги энг ёши катта номзод – 61 ёшда, энг ёши кичик номзод эса Туркистон вилояти Мақтаарал туманида бўлиб, 29 ёшни ташкил қилган. Номзодларнинг аксарияти эркаклардир. Шу билан бирга 10 нафар аёл рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ғазодаги фуқароларини эвакуация қилиши ва Фаластинга 1 млн доллар гуманитар ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 99
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1881
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2582
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 824
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 751