17:12 | 19.08.24

                       

Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг гонорари ҳақида муносабат билдирди

«Машҳур дўконда пайпоқ 200 доллар. Нега ҳеч ким шикоят қилмайди?». Озодбек Назарбеков айрим санъаткорларнинг гонорари 10 минг доллар эканига муносабат билдирди.

АОКАда 16 август куни  Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир Озодбек Назарбеков бугунги кунда айрим хонандаларнинг 10 минг доллар эвазига тўйга боришига муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Маданият вазири бугунги кунда айрим хонандаларнинг гонорари ҳақида таъкидлаб ўтган.

«Машҳур кийим дўконларидан бирида оддий пайпоқ 200 доллар турибди. Нимага ҳеч ким шикоят қилмайди? Нега ҳеч ким «Мен шу пайпоқни олиб кийгим келяпти, лекин нархига қурбим етмайди», демайди. Тўйимга фалончи келсин, деган нарса орзу-ҳавас. Кечирасизлару, орзу-ҳавас пул эвазига бўлади, ҳамма жойда. Сиз менга «Муниса Ризаева тўйига бормагани учун ёшлар бахтсиз бўлади», деган аргументни келтириб беринг, керак бўлса, мен буни қарор лойиҳасига киритаман. Агар халқимиз шу билан бахтли бўладиган бўлса, бу нарсани бирон қарор лойиҳасига киритамизки, энг машҳур санъаткорлар тўйма-тўй юриб, қўшиқ куйлаб юради», —дейди Озодбек Назарбеков.

Маълумот ўрнида, Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесидаги «энг қиммат» хонандалардан бири ҳисобланади. Унинг Тошкент тўйларидаги «бирров» хизмати нархи 1200 доллар қилиб белгиланган. Муниса интервьюларида бир кунда ўртача 5 та тўйга бориши ҳақида айтиб ўтган.

Аввалроқ, Юлдуз Усмонова «бирров» хизматларининг нархи ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: