12:32 | 21.08.24
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва яна бир МЧЖ чипталар учун одамлардан 1,3 млрд сўмга яқин ортиқча пул олгани аниқланди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «ЎзтемирйўлЙўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ фаолияти «Рақобат тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ҳужжатларига асосан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишларда:
Юқоридагиларга асосан, ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан «ЎзтемирйўлЙўловчи» АЖга ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: