14:00 | 23.04.23 996

Парижда Оролбўйи минтақасида яшовчи аёлларга бағишланган лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтади

«Туз ичидаги аёл» лойиҳасининг мақсади иқлим ўзгаришиинг Оролбўйи минтақасида яшовчи аёллар ҳаётига қанчалик таъсир қилишига жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишдан иборат

Франция пойтахти Париж шаҳрида 23 апрел куни O‘zbekistonlik. Generating Ideas халқаро форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва Aral Dream нодавлат нотижорат ташкилоти жамоаси томонидан тайёрланган Оролбўйи муаммолари билан яшаётган қорақалпоғистонликларга бағишланган «Туз ичидаги аёл» арт лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтади. Лойиҳа қорақалпоғистонлик аёллар портрети, қисқа метражли филм ва Орол денгизидан илҳомланиб тайёрланган модалар кўргазмасини ўз ичига олади.

«Туз ичидаги аёл» лойиҳасининг мақсади иқлим ўзгариши ва унинг Оролбўйи минтақасида яшовчи аёллар ҳаётига қанчалик таъсир қилишига жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишдан иборат. Қисқа метражли филмнинг онлайн премераси 25 апрел куни araldream.com сайтида бўлиб ўтади.