13:03 | 26.06.24

                       

Паркентда «КАМАЗ» 4 та машинани уриб юборди

Паркентда «КАМАЗ» пиёдаларга йўл берган 4 та машинани уриб юборди (видео).

Паркент туманида юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 22 июн куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор автомобил йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ЙТҲ кузатилди. Ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Р.Н «КАМАЗ» русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламагани ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмагани сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lasetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: