9:11 | 14.08.24

                       

Тошкентда эркак машинасини пиёдалар ўтиш йўлига «парковка» қилди

Тошкентда пиёдалар ўтиш йўлига машина «парковка» қилган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

Тошкент шаҳридаги «Олой» бозори ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб қолган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлшича, «Олой» бозори яқинидаги пиёдалар ўтиш жойига тўхтаб қолган ҳайдовчи ҳақида маълумот тарқалгач, унга чора кўрилган. Ҳуқуқбузарга нисбатан Фуқаролик кодексининг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома тузилган.

Фото: ИИББ.

Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: