16:18 | 19.06.23
Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳолатни шахсан назоратга олишини айтди
Жорий йилнинг 17 июн куни Покистон шарқидаги Панжоб вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Ҳодиса Панжоб вилоятининг Каллар-Қаҳар ҳудуди яқинидаги магистралда содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани сабабли бошқарувни йўқотган. Тормоздаги носозлик фожиали ҳалокатга олиб келган, — дейди Миллий автомобил йўллари полицияси бош инспектори ўринбосари Муҳаммад Юсуф Малик.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар орасида камида беш аёл ва уч бола борлиги айтилди. Автобус федерал пойтахт Исломободдан Панжоб провинцияси маркази Лаҳорга кетаётгани маълум қилинди.
Полиция ва қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган.
Бахтсиз ҳодисадан хабар топган Бош вазир Шаҳбоз Шариф фуқароларнинг ҳалок бўлгани юзасидан чуқур қайғу ва ҳамдардлик билдирди.
Бош вазир ҳодиса ҳақида батафсил ҳисобот сўрашини билдирди ва тегишли органларга жароҳат олганларни энг яхши тиббий муассасаларга жойлаштиришни буюрди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: