7:39 | 22.06.24

                       

Покистонда сайёҳ Қуръонни ёқиб юборди

Покистонда сайёҳ Қуръонни таҳқирлади. Одамлар у эркакни кўчада судраб, ёқиб юборган.

Покистонда оломон Қуръонни ёқиб юборишда гумон қилинган шахсни полициядан қайтариб, уни ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Pakistan Today хабар берди.

Фото: Pakistan Today

Маълум қилинишича, Панжоб вилоятининг Сиалкот шаҳридан бўлган эркак Қуръонни ёқиб юборганликда айбланиб Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Сват туманида ҳибсга олинган.

Айбланувчини Мадян вилоятидаги полиция бўлимига юборишга қарор қилишган, бу ҳақда маҳаллий масжидларга ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали хабар қилинган. Шундан сўнг оломон ҳудудга бостириб кирган. Аҳолини тарқатиш учун полиция бир неча маротаба ҳавога ўқ узган. Бироқ оломон полиция бўлимига кириб келган.

Одамлар ДСП Мадян офисини, биносини ва полиция воситаларини ёқиб юборишган.

«Ғазабланган одамлар айбланувчини полиция қўлидан тортиб олиб, кўчаларда судраб, ўт қўйиб, ўлдиришган», — дейилади туман ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Тўқнашувда жароҳатланган 11 нафар маҳаллий аҳоли касалхонага ётқизилган. Покистон ҳукумати Мадянда тартибни тиклаш учун махсус кучларни юборган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: