16:45 | 17.06.24

                       

Польша Ўзбекистонликларга виза беришни соддалаштириши мумкин

Польша Ўзбекистонликларга виза беришни соддалаштириши мумкин. 2024 йил ноябрда Тошкентда маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси ўтказилади.

Ўзбекистон элчиси ва Польша ТИВ раҳбари ўринбосари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Маълумотларга кўра, суҳбат чоғида Амирсаид Агзамхўжаев ва Генрика Мошчиска-Дендис консуллик-ҳуқуқий соҳадаги Ўзбекистон-Польша муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.

Томонлар меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратди. Аввал эришилган келишувлар ижроси таҳлил қилинди. Томонлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқлади.

Шунингдек, 2024 йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: