18:57 | 03.09.24

                       

Президент икки карра Паралимпия чемпиони билан телефонда гаплашди

Президент икки карра Паралимпия чемпионига қўнғироқ қилиб гаплашди.

Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритган Бобур Омонов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Мирзиёев Бобур Омоновни икки карра Паралимпия чемпиони бўлишдек шарафли номга сазовор бўлгани ва 2021 йилда ўзи ўрнатган Паралимпиада рекордини янгилагани билан қутлаб, ушбу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини айтди. Шунингдек, президент унга кўмакдош бўлган мураббийлари ва яқинларига миннатдорлик билдирди.

Чемпион халқ ишончини оқлаганидан хурсандлиги, терма жамоанинг, жумладан, ўзининг муваффақиятли чиқишлари спортга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилаётган шароитлар туфайли эканини таъкидлади. Президент 2 сентябрь куни совриндор бўлган спортчиларни ҳам табриклаб, бугунги беллашувларда қатнашадиган ҳамюртларга омад тилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: