14:32 | 03.09.24
Президент ишдан олган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди.
Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар у 2019 йил март ойидан бошлаб 5 йил давомида Мингбулоқ туманига ҳокимлик қилган. У президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли лавозимидан озод этилган 10 нафар ҳокимдан бири бўлганди.
Вилоят ҳокимлининг хабарида айтилишича, у 2024 йилнинг август ойига қадар туман ҳокими бўлиб ишлаган.
Нуршод Худойбердиев меҳнат фаолияти давомида Наманган вилояти «Сувназорат» инспекциясида турли вазифаларда ишлаган. 2015—2016 йилларда Мингбулоқ тумани Зардарё ирригация тизими бошқармаси бошлиғи бўлган. 2016—2017 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017—2019 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: