22:09 | 19.08.24

                       

Президент иштирокида Қорақалпоғистонда йиғилиш бўлди

«Мен ишонаман, бизнинг ёруғ, бахтли келажагимиз ҳам албатта бир бўлади». Президент иштирокида Қорақалпоғистонда йиғилиш бўлди.

Қорақалпоғистондаги имкониятлар таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгиланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Кегейли туманида 19 август куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам драйвер йўналишларда инвестиция, иш ўрни, экспортни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Ўтган даврда Қорақалпоғистонда 1,4 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига 150 та лойиҳа ишга тушган. Тадбиркорлар 12 мингдан 25 мингга, тижорат майдонлари 1,5 миллион квадрат метрга кўпайиб, 212 минг одам доимий ишга жойлашган.

Бизнес ва инвестиция учун қулай муҳит натижасида тадбиркорлик ривожланаяпти. Масалан, фаолиятини микролойиҳадан бошлаган 13 минг тадбиркор кичик бизнесга, яна 351 таси ўрта бизнесга ўтди. Йиллик “айланмаси” 100 миллиард сўмдан юқори тадбиркорлар 43 тага етди.

Ижтимоий инфратузилма натижасини одамлар ўз ҳаётида кўрмоқда. Хусусан, мактабгача таълим қамрови 28 фоиздан 84 фоизга ошди. Янги 21 та мактаб қурилди, яна 243 таси тўлиқ таъмирланди.

Илк марта 700 ўринга мўлжалланган 17 қаватли IT-парк қурилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида икки йил ичида 40 мингга яқин қорақалпоғистонлик ёшлар ўқитилди.

Туман ва шаҳарларда 74 та оилавий шифокорлик пункти, 81 та поликлиника, 92 та маҳалла тиббиёт пунктлари ишга тушди. Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманларида қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди.

Яқин-яқингача ўз уйига мулк ҳуқуқи бўлмагани сабабли 100 мингдан ортиқ аҳоли қийналиб келаётган эди. Бу муаммо ҳал бўлиб, 27 мингта хонадонда яшовчи фуқароларнинг уй-жойига бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилди.

Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди. Натижада, 316 километр ички йўл таъмирланди, 151 километр электр тармоғи янгиланди, 55 километр газ ва 112 километр сув тармоғи ўтказилди.

Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушади.

Орол бўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этилди. Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз муҳитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

Яқинда қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Орол бўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади. Ушбу маблағлар 100 минг гектар яйловни деградациядан чиқариш, тупроқ-иқлимга мос кунжут ва қовун навларини етиштириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлашга берилади.

Шу билан бирга, фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кўп. Айрим инвестиция лойиҳалари ижроси суст. Йил бошидан бери Қорақалпоғистондаги 19 минг корхона 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган 6 минг корхонада иш ўринлари камайган.

Аслида, Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқ. Бу имкониятлар лойиҳа ва иш ўрнига айлантирилганида, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди.

Шу сабабли ярим йил якунлари бўйича Қораўзак ва Тахиатош ҳокимлари ишдан олинган. Амударё, Беруний, Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли ва Чимбой туман ҳокимларига интизомий жазо қўлланган.

Йиғилишда республикадаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, йил бошидан бери Қорақалпоғистонга 1 миллион 300 минг сайёҳ келган. Лекин, меҳмонхона ўринлари кам. Агар ер берилса, тадбиркорлар замонавий меҳмонхона ва конгресс холл қуриш истагини билдирганКегейли туманида 19 август куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам драйвер йўналишларда инвестиция, иш ўрни, экспортни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Ўтган даврда Қорақалпоғистонда 1,4 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига 150 та лойиҳа ишга тушган. Тадбиркорлар 12 мингдан 25 мингга, тижорат майдонлари 1,5 миллион квадрат метрга кўпайиб, 212 минг одам доимий ишга жойлашган.

Бизнес ва инвестиция учун қулай муҳит натижасида тадбиркорлик ривожланаяпти. Масалан, фаолиятини микролойиҳадан бошлаган 13 минг тадбиркор кичик бизнесга, яна 351 таси ўрта бизнесга ўтди. Йиллик “айланмаси” 100 миллиард сўмдан юқори тадбиркорлар 43 тага етди.

Ижтимоий инфратузилма натижасини одамлар ўз ҳаётида кўрмоқда. Хусусан, мактабгача таълим қамрови 28 фоиздан 84 фоизга ошди. Янги 21 та мактаб қурилди, яна 243 таси тўлиқ таъмирланди.

Илк марта 700 ўринга мўлжалланган 17 қаватли IT-парк қурилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида икки йил ичида 40 мингга яқин қорақалпоғистонлик ёшлар ўқитилди.

Туман ва шаҳарларда 74 та оилавий шифокорлик пункти, 81 та поликлиника, 92 та маҳалла тиббиёт пунктлари ишга тушди. Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманларида қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди.

Яқин-яқингача ўз уйига мулк ҳуқуқи бўлмагани сабабли 100 мингдан ортиқ аҳоли қийналиб келаётган эди. Бу муаммо ҳал бўлиб, 27 мингта хонадонда яшовчи фуқароларнинг уй-жойига бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилди.

Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди. Натижада, 316 километр ички йўл таъмирланди, 151 километр электр тармоғи янгиланди, 55 километр газ ва 112 километр сув тармоғи ўтказилди.

Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушади.

Орол бўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этилди. Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз муҳитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

Яқинда қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Орол бўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади. Ушбу маблағлар 100 минг гектар яйловни деградациядан чиқариш, тупроқ-иқлимга мос кунжут ва қовун навларини етиштириш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлашга берилади.

Шу билан бирга, фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кўп. Айрим инвестиция лойиҳалари ижроси суст. Йил бошидан бери Қорақалпоғистондаги 19 минг корхона 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган 6 минг корхонада иш ўринлари камайган.

Аслида, Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқ. Бу имкониятлар лойиҳа ва иш ўрнига айлантирилганида, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди.

Шу сабабли ярим йил якунлари бўйича Қораўзак ва Тахиатош ҳокимлари ишдан олинган. Амударё, Беруний, Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли ва Чимбой туман ҳокимларига интизомий жазо қўлланган.

Йиғилишда республикадаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, йил бошидан бери Қорақалпоғистонга 1 миллион 300 минг сайёҳ келган. Лекин, меҳмонхона ўринлари кам. Агар ер берилса, тадбиркорлар замонавий меҳмонхона ва конгресс холл қуриш истагини билдирган

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: