20:13 | 27.06.24

                       

Президент «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра, совриндорларга маълум миқдорда пул мукофоти берилади.

Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни «‘Мард ўғлон’ давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу мукофот Ўзбекистоннинг халфаро нуфузини ошириш, халқ манфаати учун хизмат қиладиган йигитларни рағбатлантириш мақсадида тасдиқланган. Қарорга кўра:

  • Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқулланади;
  • «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилади;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминланади;
  • Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилади;
  • Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазири А.Н.Арипов ва Президенти маслаҳатчиси Ғ.Ғ.Мирзаев зиммасига юкланади;

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

  • Аймуратов Муса Татлимурат ули – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли – Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли – Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти (Андижон вилояти)
  • Самандаров Нуриддин Махамматжон ўғли – Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)
  • Отамуродов Нурмуҳаммад Шухрат ўғли – Олот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
  • Қосимов Жасур Тохирович – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, кандакор уста (Бухоро вилояти)
  • Мўминов Шаҳбоз Ахмадқул ўғли – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Жиззах вилояти)
  • Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти (Жиззах вилояти)
  • Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли – Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти)
  • Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли – Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Қашқадарё вилояти)
  • Суюнов Шоҳруҳ Лазизжон ўғли – Тошкент шаҳридаги «Suyunov Art Studio» ўқув маркази раҳбари (Навоий вилояти)
  • Ўктамов Шоҳруҳ Рустам ўғли – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими (Навоий вилояти)
  • Юсупов Жасурбек Муратбекович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани (Наманган вилояти)
  • Урунов Асадбек Давлатали ўғли – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)
  • Элмуротов Шаҳзод Ҳамза ўғли – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Самарқанд вилояти)
  • Арзиқулов Фазлиддин Фахриддин ўғли – Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич магистранти (Самарқанд вилояти)
  • Валижонов Азизбек Фарҳод ўғли -Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
  • Қулболаев Асадулло Комил ўғли – Боёвут туманидаги 1-спорт мактабининг жанг санъати бўйича мураббийси (Сирдарё вилояти)

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: