14:41 | 31.10.24
Президент Навоийга ташрифини қўшма корхона фаолияти билан танишишдан бошлади (фото).
Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни Навоий вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Навоий шаҳридаги Uzbekistan hydrogen peroxide қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Маълум бўлишича, қиймати қарийб 30 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида завод қурилиб, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Германия, Италия ва Швециядан замонавий ускуналар келтирилиб ўрнатилди. 80 га яқин киши иш билан таъминланди. Корхона йилига 30 минг тонна водород пероксиди ишлаб чиқариш қувватига эга.
Президент бу ерда иш жараёнини кўздан кечирди, мутахассислар билан суҳбатлашди.
«Ҳар бир лойиҳадан мақсад – юқори даромад, қўшилган қиймат. Бу корхона шу жиҳатдан маъқул. Энди ишлаб чиқариш барқарорлиги, харидорлар ишончи учун буни кафолатланган хомашё билан таъминлаш керак. Маҳаллийлаштириш дастури асосида қулай шартларда кредит ажратиш ҳам мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга бу корхона мисолида шундай лойиҳаларни кўпайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: