22:22 | 06.09.24
Президент Паралимпия ўйинларида муваффақият қозонган спортчиларга қўнғироқ қилди (видео).
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг кейинги кунларида муваффақият қозонган спортчилар билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Дзюдочи Шерзод Намозов финалда рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган эди. Бу ўзбекистонлик спортчининг Паралимпия ўйинларидаги иккинчи чемпионлиги бўлди.
Енгил атлетика бўйича ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, у учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Давлат раҳбари суҳбатда уларнинг иродали курашларини ҳаяжон билан кузатганини, Ватанга навбатдаги олтин медалларни келтирганидан хурсандлигини таъкидлади. Халқимиз номидан спортчиларни самимий қутлаб, уларнинг мураббийлари ва ота-онасига ташаккур айтди.
Чемпионлар юксак эътибор ва доимий қўллов учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: