17:11 | 11.07.24

                       

Президент Қўқондаги йирик кимё корхонасида бўлди

Фарғонада кимё саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 45 триллион сўмга етди.

Президент «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» заводини кўздан кечириб, корхона йирик кимё кластерига айланганини айтди. Бу ҳакда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.2019 йилда Сингапурнинг «Indorama Holdings BV» компанияси негизида «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» корхонаси ташкил этилган. 70 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиб, ишлаб чиқариш технологиялари модернизация қилинган. Испания, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Россия давлатларининг етакчи компанияларидан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Қўшимча 150 та иш ўрни яратилган.

Завод қуввати йилига 75 минг тоннадан 450 минг тоннага етказилган.

Бундан ташқари, корхона йилига 30 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бугунги кунда МДҲ, Европа, Африка ва Осиёнинг 16 давлатига минерал ўғитлар экспорт қилмоқда.

Президент заводни кўздан кечириб, корхона йирик кимё кластерига айланганини таъкидлади. Заводга 50 миллион доллар инвестиция киритилди.

Йилига 24 миллион долларлик калий сульфат, сульфат кислотаси ва аммоний-хлорид ўғитлари ишлаб чиқариш ва 120 та янги иш ўрни яратиш режа қилинди.

Шунингдек, 2025-2028 йилларда заводда моно ва дикальций фосфат, калий-нитрат, азот-фосфор-калийли комплекс минерал ўғит, кальций хлорид, моно аммоний фосфат, моно калий фосфат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати – 100 миллион доллар деб белгиланиб, 235 та иш ўрни яратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: