9:26 | 26.08.24

                       

«Президент тадбиридан бир кун олдин бўлди» — Шаҳзода Муҳаммедова

«Аслида одамларга фақат чиройли нарсалар кўрсатардим, лекин бу сафар чидолмаяпман». Шаҳзода Муҳаммедованинг оиласида йирик кўнгилсизлик содир бўлди (видео).

Актирса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Президент тадбиридан 1 кун олдин қизининг қўли синганини айтиб, хусусий боғча фаолиятини танқид қилди.

«Милана қизимни боғчасида тарбиячиларнинг бефарқлиги сабабли қўли синиб жароҳат олди. Айнан Президент тадбиридан 1 кун олдин гипс қилдик ва эрталаб соат 05:00 да рейс эди эрталабгача ухлолмай боламнинг тепасида куйиниб чиқдим.

Президент тадбирига бормасликнинг имкони йўқ эди. Мажлисга бориб, атрофдагиларга ҳолатимни билдирмасликка ҳаракат қилдим ва бу менга катта синов ва машаққатли бўлди», дейди Шаҳзода.

Унинг таъкидлашича, саҳифамда фақат хурсандчилик кунларини бўлишади. Ëмон ҳолатларни ва бахтсиз тасодифларни баён этмасликни истайди.

«Ҳатто Дубаида табиий офат сабабли уйимизга сув тошганини ҳам билдирмадим ҳеч кимга. Чунки одамларга салбий эмоция тарқатгим келмайди. Бу сафар боламнинг жони оғриган видео кадрларни кўрганимдан кейин чидаб туролмадим!

Seven school‘га ўз «миннатдорчилигимни» билдираман масулиятсиз ва бепарво ходимлари учун!!!

Ходимлар иш вақтида қўлида телефон билан юришини ва болаларни хонада ҳоли қолдириши, йиғласа келмаслиги, ерда бола йиғлаб ётса ҳам кўтариб турғазиб қўймаслиги каби холатларни энди кўришим. Сизлар туфайли бола энди 4 ой гипсда юради ва ҳолати айни дамда жуда асабий.

Бу постни барча мактабгача таълим муассасалари учун дарс бўлиши учун жойлаяпман. Бу ҳолат бошқа болалар билан бўлишини олдини олишлари учун. Боғчаларда ота оналар кузатиб турадиган Telegram гуруҳлар канал холатида юргазилишига бутунлай қаршиман!

Ота оналар гурухга боласини сўраб хабар ёза олмайди. Фақат чиройли ҳолатлардаги машғулотлар ташлаб турилади. Seven school, ёлғон спектакль кимга керак?!», дейди актриса.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: