10:30 | 11.04.23

                       

Pro Hokei Ligasy. «Ҳумо» финалда Остона клубига қарши баҳслашади

Учрашувга «қанотли»лар мезбонлик қилади

«Ҳумо» хоккей клуби 12 апрел куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Pro Hokei Ligasy халқаро чемпионатининг финал босқичида Остонанинг «Номад» жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа чемпионатни 2022 йилнинг сентябр ойида ўзаро ўйинлар билан бошлаган ва мавсумни Лига кубоги учун кураш билан якунлаганди.

Биринчи финал учрашувлари 2–3 апрел кунлари Тошкентда ўтказилган бўлиб, биринчи ўйинда «Ҳумо» «Номад» устидан ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда остоналикларнинг қўли баланд келган.

Кейинчалик қарама-қаршилик Остонада давом этиб, мезбонлар «қанотли»лардан бирданига иккита ғалабани тортиб олди. Айни дамда сериядаги ҳисоб 3:1 «Номад» фойдасига.

Маълумот учун, финал серияси тўртта ғалабага қадар давом этади ва 12 апрел куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳал қилувчи бўлиши мумкин. «Номад» ғалаба қозонса, Лига кубоги соҳибига айланади. «Ҳумо» ғалаба қозонса, серия давом этади ва 6-ўйин учун Остонага йўл олади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: