9:11 | 18.08.24

                       

Пул эвазига «права» олиб беришни ваъда қилган фуқаролар ушланди

Ўзбекистоннинг икки вилоятида пул эвазига «права» олиб беришни ваъда қилган фуқаролар ушланди.

Хоразм ва Жиззах вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Дўстлик туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ж. фуқаро Ф.Б.га ўзини Жиззах шаҳридаги «Д.Ш.» МЧЖ автомактаби инструктори деб таништириб, унга «В.С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: