16:49 | 24.02.23 370

«Путин ядровий қуролдан фойдаланишга қарор қилгани бўйича ҳеч қанақа белги йўқ» — Оқ уй

Вашингтон ҳозирда Путиннинг Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномадан чиқишга оид баёнотини таҳлил қилмоқда

АҚШ Владимир Путин Украинада ёки бошқа жойда ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрлиги белгиларини кўрмаяпти. Бу ҳақда АҚШ Хавфсизлик кенаши вакили Жон Кирби «Дождь»га берган интервьюсида малум қилди.

Фото: «Kremlin.ru»

«Биз Россия ядровий қуролланиш соҳасида амалга ошираётган барча ишларни диққат билан кузатмоқдамиз ва ҳозирда шуни айта оламизки, Путин Украина ёки бошқа жойда ядровий қуролни қўллаш бўйича қарор қабул қилгани белгиларини кўрмаяпмиз», — дейди Кирби.

Америкалик амалдорнинг таъкидлашича, Вашингтон ҳозирда Путиннинг Россия бир томонлама тартибда Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартномаси («СНВ-3»)дан чиқиши ҳақидаги баёнотини таҳлил қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Федерал мажлисга йиллик мурожаатида унинг мамлакати АҚШ билан имзоланган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномадан чиқишини айтганди. «Агар Қўшма Штатлар ядровий қуролни синовдан ўтказса, биз ҳам буни амалга оширамиз. Ҳеч кимда глобал стратегик вазиятнинг барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида қараш бўлмаслиги керак», — дея қўшимча қилди Путин.

Ўз навбатида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Путиннинг Ғарб борасидаги айбловини «бемаънилик» деб атаган. «Ҳеч ким Россияга ҳужум қилмади. Россияга Украина ёки бошқа бирор томондан ҳарбий таҳдид мавжудлиги борасида шунақа бемаъни тасаввур бор», — дейди Салливан.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1091
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 908
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 557
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 471
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1184
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 964