14:11 | 17.02.24

                       

Қайси қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловидан озод қилиниши маълум бўлди

Қайси қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўлови ва утилизация йиғимидан озод қилиниши маълум бўлди. Имтиёз 2025 йил 1 январгача амал қилади.

Адлия вазирлиги тадбиркорларга эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС ни 270 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилишини маълум қилди.

Қонунчиликка кўра, тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари ҳамда уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 2025 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланган.

Аввалроқ «UzAuto Motors»нинг импорт товарлари учун божхона тўлови солиқ йиғимидан икки баравар ортиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда вилоят ҳокими ер бўйича қарорини Адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. Бундан ташқари, Андижонда қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилади. Мутасаддиларга туманларда 8 та янги омбор очиб, яна 35 минг тонна ўғитни захиралаш топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: