14:49 | 18.08.24
Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир қилди.
Қамчиқ довонида ЙТҲ сабаб юк автомобилларининг ҳаракати чекланган. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида ёмғир ёғаётганлиги сабабли юк машинаси сирпаниб, темир тўсиққа урилган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса сабаб юк автомобилларига «Водий-Тошкент» йўналишида вақтинча ҳаракат чекланган. ФВВ ҳамда ЙҲХХ ходимлари томонидан ЙТҲга учраган юк автомобилини йўлдан олиш чоралари кўрилди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: