11:33 | 30.06.24

                       

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилгани айтилмоқда.

Қамчиқ довонида юк машинаси бетон тўсиққа урилиши оқибатида ёниб кетди.

Қайд этилишича, 2024 йил 30 июнь куни соат 00:45 да Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 268- км.қисми «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «IVESO» русумли юк автотранспорт воситаси бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилиб, ёнғин содир бўлган. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўл транспорт ҳодисаси натижасида ёниб кетган юк автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: