11:01 | 16.08.24
«Миллий гвардия ҳам ёрдам бермади». Қаршидаги бозорда ногирон аёл ва унинг набираси аёвсиз калтакланди (видео), (фото).
Қарши шаҳридаги Орзу бозорида ноқонуний савдо қилаётган аёллар тaрозида ўтирган буви ва унинг набирасини аёвсиз калтаклади.
Маълум қилинишича, Ахмедова Зиёда 1988 йилда Қарши шаҳрида туғилган. У туғилганидан буён эшитмайди ва гапиролмайди. Унинг яқинлари ҳам худди шундай дард билан курашиб келмоқда. Имконияти чекланган бўлсада Зиёда 2014 йилдан буён Қарши шаҳридаги халқ тилида Орзу бозори деб номланувчи савдо марказида тозалик ишларини бажариб келади. Унинг бувиси эса ушбу савдо марказининг ташқи қисмида тарозибонлик қилади.
Зиёда 13 август куни одатдагидек иш кунини олиб бораётганда, савдо мажмуасининг ташқи томонида ноқонуний савдо қилаётган бир нечта аёллар томонидан калтакланган.
«4-5 аёл киши келиб, мана шу ногирон аёлни қизи билан уриб ташлади. Бу соғлом одамни иши эмас. Уни уриб тарозларини синдиришди. ИИБ нима қилди? Ҳеч нарса. Миллий гвардия ҳам ёрдам бермади. Ҳеч қандай инсонни кўрмадим мен атрофда», — деди фуқаролардан бири.
Видеода аёллар Зиёда ва унинг бувисига шафқатсизларча ташлангани ва манзилдаги пост-патруль хизмати ходимлари эса ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратмаганини кўриш мумкин.
Айни пайтда калтакланган Зиёда вилоят тез тиббий ёрдам шифохонасида даво муолажаларини олмоқда. Унинг аҳволи ҳозирча яхши.
«Маккажўхоричиларни олдига борган. Мен у ерни тозалайман, супираман деса, бозорчилар уни ҳақорат қилган ва онаси, ўзини уриб, кийимларини йиртиб, сочини юлишган», — деб айтди Зиёданинг гапларини таржима қилувчи аёл.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: